Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил ва ҲАМАС уруши узоқ давом этади – Нетаньяху

Исроил ва ҲАМАС уруши узоқ давом этади – Нетаньяху

Исроилнинг Ғазо секторидаги ҲАМАС ҳаракатига қарши ҳарбий амалиёти барча мақсадларига эришилгунга қадар «кўп ойлар» давом этади. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилди.

«Ғалабага эришиш учун кўпроқ вақт керак. Уруш яна кўп ойлар давом этади. Менинг сиёсатим аниқ – урушнинг барча мақсадларига эришилгунга қадар курашни давом эттириш. Биз ҲАМАСнинг Исроилга энди таҳдид солмаслигини таъминлаймиз», – дейди Нетаньяху.

Исроил ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, Исроил «катта муваффақиятга эришган». Хусусан, Ғазо секторида 8 мингдан ортиқ ҲАМАС аъзоси йўқ қилинган. Биргина сўнгги ҳафтада Исроил ҳарбийлари 100 дан ортиқ қуролланган фаластинликни ўлдирган.

Нетаньяхунинг айтишича, исроиллик ҳарбийлар «Исроил шимолида яшовчилар хавфсизлиги тикланмагунча бор кучи билан курашади».

«Агар Ҳизбуллоҳ ўз жангларини кенгайтирса, у орзу қилмаган зарбаларни олади. Худди шу нарса Эрон учун ҳам амал қилади», – дея таҳдид қилади Нетаньяху.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларида жорий йилнинг 7 октябридан бери Исроил кучларининг Ғазодаги ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 21 822 нафарга етган.

Қўшимча қилинишича, биргина сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг бомбардимон қилишлари оқибатида камида 150 киши ҳалок бўлган, 286 киши яраланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг