Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил ва ҲАМАС ўртасида маҳбусларнинг иккинчи гуруҳи алмашилди

Исроил ва ҲАМАС ўртасида маҳбусларнинг иккинчи гуруҳи алмашилди

39 нафар фаластинлик маҳбус 13 нафар исроиллик ва 7 нафар хорижлик эвазига озод қилинди. Бу ҳақда Euronews Халқаро Қизил Хоч ташкилотига таяниб хабар бермоқда.

ҲАМАС гаровга олинган 13 нафар исроиллик ва 7 нафар хорижликни 39 нафар фаластинлик асир эвазига Халқаро Қизил Хоч ташкилотига топширганини маълум қилган.

Аввалроқ ҲАМАС Ғазо секторида гаровга олинганларнинг иккинчи гуруҳини озод қилишни Исроил «келишувга амал қилишни бошламагунига қадар» қолдираётганини маълум қилган эди.

«Иззиддин ал-Қассам бригадалари «гуманитар ёрдам ортилган юк машиналарининг Ғазо сектори шимолига киришини» ва фаластинлик маҳбусларни озод қилишда «танлаш мезонларига» риоя қилишни талаб қилмоқда», – дейилган эди ҳаракат баёнотида.

Исроил ҳукумати ҲАМАСнинг ушбу ҳаракатларидан сўнг гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув қайта тикланганини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Қатар ТИВ исроиллик гаровга олинганларнинг иккинчи гуруҳини озод қилиш жараёнидаги кечикиш Қатар ва Миср иштирокида бартараф этилганини маълум қилди.

ҲАМАС Миср ва Қатар Исроилнинг шартларга содиқлик кафолатларини етказганидан сўнг маҳбуслар алмашинуви келишувини амалга оширишда давом этишини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг