Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Швеция ҳукуматини кескин қоралаб чиқди

Исроил Швеция ҳукуматини кескин қоралаб чиқди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ўзининг Телеграм-каналида Швеция расмийларини Тавротни ёқишга рухсат берганликда қоралади. Бу ҳақда ТAСС агентлиги хабар бермоқда.

«Мен Швеция расмийларининг Исроил элчихонаси олдида Тавротни ёқишга рухсат бериш ҳақидаги қарорини кескин қоралайман. Исроил давлати яҳудий халқи учун муқаддас китобни йўқ қилиш ҳақидаги бу шармандали қарорга мутлақо салбий муносабатда», — дея ёзган Нетаняху.

У барча динларнинг муқаддас китобларини ҳурмат қилишни талаб қилди.

Швеция расмийлари, хусусан қироллик полицияси Қуръонни ёқилгандан сўнг бошқа муқаддас китоблар - Таврот ва Инжилни ҳам ёқишга рухсат берди.

Июн ойида Швецияда асли ироқлик шахс томонидан Қуръони Карим ёқиб юборилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг