Исроил Мадримов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (5-0, 5 КО) бешинчи жангида ҳам ғалаба қозонди.
Техас штатининг Фриско шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Исроил Мадримов венесуэлалик Чарли Наваррога (29-10, 22 КО) қарши рингга чиқди. 10 раундга мўлжалланган жанг 6-раунддаёқ якунланди. Ўзбекистонлик боксчи тажрибали рақибини аввалига нокдаун ҳолатига туширди, кейин эса зарбалар серияси орқали уни яна бир марта полга қулатгач, ҳакам жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди.
Эндиликда Исроил Мадримов супер ярим ўрта вазн тоифасининг WBA чемпионлик камари учун биринчи рақамли даъвогарга айланди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов профессионал боксда сўнгги марта ўтган йилнинг 5 октябрида мексикалик Алехандро Баррерага (29-6, 18 КО) қарши рингга чиққан ва рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter