Исроил Мадримов чемпионлик учун россиялик билан жанг қилади
Биринчи ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов чемпионлик жангини ўтказади.
Маълум қилинишича, 27 январь куни ўтиши лозим бўлган WBA йўналишидаги чемпионлик жангида ҳамюртимизга британиялик Жеймс Меткалф рақиб бўлиши керак эди. Бироқ Меткалф жангни рад этган. У гонорар миқдори унчалик катта бўлмагани учун шундай қарорга келганини айтган.
Энди WBA йўналишидаги мажбурий даъвогар Исроил Мадримов жамоаси вакант камар учун жангга россиялик Магомед Курбанов билан келишувга эришган. Чемпионлик жанги санаси тез орада расман эълон қилинади.
Аввалроқ тўрт нафар ўзбек боксчиси WBA рейтингида 1-ўринга кўтарилгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter