Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти раҳбари ўлдирилганини эълон қилди

Исроил ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти раҳбари ўлдирилганини эълон қилди

ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти раҳбари Муҳаммад Деиф ўтган ой Ғазо секторида Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар берди ушбу мамлакат мудофаа кучлари матбуот хизмати.

Кўп йиллар давомида Деиф Исроил ҳарбийларининг асосий нишони бўлган. У қамоқдан қочишга ва камида етти марта суиқасддан омон қолишга муваффақ бўлди.

«Исроил мудофаа кучларининг хабар беришича, 2024 йил 13 июль куни қирувчи самолётлар Хон-Юнус ҳудудига зарба берган ва разведка маълумотларини ўрганиб чиққандан сўнг, зарбада Муҳаммад Деиф ҳалок бўлганлигини тасдиқлаш мумкин», — дейилади ҳарбий хабарда. 

Аввалроқ бу зарбанинг асосий нишони Деиф бўлгани хабар қилинган эди, бироқ ҳозиргача Исроил унинг ҳақиқатда ўлганини тасдиқламади. ҲАМАС эса унинг омон қолганини даъво қилди.

ҲАМАС Исроил ҳарбийларининг баёнотига ҳозирча изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хания ўлдирилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг