Исроил гаровдагилар эвазига 800 нафар фаластинликни озод қилмоқчи
Маҳаллий телеканалларнинг намойиш қилишича, Исроил гаровга олинганларни озод қилишни ўз ичига олган 3 босқичли сулҳ шартномасини ҲАМАСга тақдим қилган.
«Исроил айрим масалаларда музокара йўлини танлаган», – дейди Channel 12.
Телеканал, шунингдек, исмини ошкор қилмаган манбасига таяниб, Исроилнинг ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвардан яқин уч кун ичида ушбу масаладаги қарорини кутаётганини ва бунга ижобий жавоб эҳтимоли «50 га 50» эканини маълум қилди.
Бошқа айрим манбалар эса Исроилнинг 40 фуқаро эвазига 700 нафар фаластинликни озод қилишга тайёрлиги ҳақида хабар тарқатмоқда.
Телевидения хабарида қўшимча қилинишича, Исроил урушда мажбурий эвакуация қилинган аҳолини Ғазо шимолига қайтариш борасида ҳам музокараларга тайёр. Аммо бунда маълум шартлар бўлиши, мисол учун эркакларга қайтиш учун рухсат берилмаслиги мумкин.
Асосийси ҲАМАСга қарши кампаниянинг қайта бошланиши важидан Исроил ЦАХАЛнинг «қизил чизиқ»да қолишини ва Ғазодан бутунлай чиқиб кетмасликни режа қилган.
ҲАМАС эса гаровдагилар Исроил томонининг урушни тугатиши ҳақидаги қароридан сўнг озод қилинишини таъкидламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter