Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил-Фаластин можароси қурбонлари сони 1,6 мингдан ортиб кетди

Исроил-Фаластин можароси қурбонлари сони 1,6 мингдан ортиб кетди

БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) Исроил ва Фаластиннинг Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида содир бўлган воқеалар бўйича навбатдаги тезкор янгиланишни эълон қилди.

Унга кўра, ҳар икки томон қарши томон позицияларига интенсив ҳужумлар уюштиришда давом этган.

Душанба оқшомида Хамаснинг Исроилга ҳужуми натижасида жами 900 дан ортиқ исроиллик, шунингдек, чет эл фуқаролари ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Исроил ССВ маълумотларига кўра, камида 2616 киши жароҳат олган.

Фаластин ССВга кўра эса 687 фаластинлик ҳалок бўлган, яна 3800 нафари яраланган.

Охирги 24 соат ичида Ғазо секторидаги оммавий кўчирилишлар сони 187 518 дан ортиқ кишига етди ва бундан буён ҳам ортиши кутилмоқда.

БМТнинг билдиришича, Ғазо секторида вақтинчалик кўчирилганлар сони 2014 йилда 50 кунлик жанглар авж олганидан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг