Исроил Европага йирик терактлар олдини олишда ёрдам беради
Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу сешанба куни Қуддус шаҳрининг яҳудийлар яшайдиган қисмида Европанинг НАТОга аъзо давлатлари вакиллари билан бўлган учрашув давомида Исроилнинг Европага ўнлаб йирик террорчилик ҳаракатларини, шу жумладан, ҳаводан амалга ошириладиган ҳужумларининг олдини олишда ёрдам беришини айтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
— Биз разведка хизматларимиз ёрдамида Европанинг кўплаб давлатларида юз бериши мумкин бўлган ўнлаб террорчилик ҳаракатларининг олдини олишга кўмаклашадиган маълумотларни қўлга киритдик, — деди Исроил бош вазири. — Уларнинг баъзилари Европада юз берган ҳодисалардан бир неча марта ёмонроқ бўлиши ҳам мумкин. Айримлари фуқаро авиацияси билан боғлиқ терактлар бўлиши мумкин.
Нетаняҳу бу билан Исроил кўплаб европаликларнинг ҳаётини сақлаб қолганини айтиб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter