Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Эронга ҳужум қилмай туради: сабаб маълум

Исроил Эронга ҳужум қилмай туради: сабаб маълум

Исроил расмийлари Эронга ҳужум қилишга тайёргарлик ҳақидаги ҳужжатлар Америка ОАВларига сизиб чиққанидан кейин амалиётни кечиктиришга қарор қилди. Бу ҳақда ёзади The Times манбасига асосланиб хабар берди.

Унга кўра, Исроил расмийлари муқобил режа устида ишламоқда.

Газетанинг аниқлик киритишича, Исроил бу маълумотларнинг тарқалиши Эронга маълум ҳужум шаклларини башорат қилишга ёрдам бериши мумкинлигидан хавотирда.

«АҚШ ҳужжатларининг ошкор этилиши маълум стратегия ва таркибий қисмларни ўзгартириш зарурати туфайли ҳужумни кечиктирди. Қасос олинади, аммо бу кутилганидан кўпроқ вақт талаб қилади», — деди нашрнинг разведкадаги манбаси.

1 октябр куни Эрон Исроил ҳудудига юзлаб ракета учирди ва буни Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳнинг ўлдирилишига жавоб деб атади. Исроил оммавий равишда ҳужумга жавоб беришга ваъда берди.

18 октябр куни интернетда «ўта махфий» ҳисобланган тайёргарлик режаси тарқалди, бу Исроил қўшинларининг ҳаракати ва яҳудий давлатининг Эронга ҳужумини акс эттирган.

Нашр қилинган файллардан кўриниб турибдики, Исроил Эронга ҳужум қилиш учун ҳаво-ер ракеталаридан фойдаланишни машқ қилмоқда. Бундан ташқари, ҳужжатлар Исроилнинг ядро қуролига эга эканлигини билвосита тасдиқлайди, гарчи бу мамлакат расмийлари рад этган бўлса ҳам.

АҚШ маълумотлар сизиб чиқишини текширмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг