Исроил армияси Хон-Юнусдаги янги турар жойларни вайрон қилди
Қатар Давлатининг собиқ амири Шайх Ҳамед бин Халифа Ол Соний номи билан аталган, 2500 хонадонни ўз ичига олган Ҳамед маҳалласи 2012 йилда қурилганди.
Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Хон-Юнусдаги биноларга ҳаводан зарба берди.
Маҳаллий манбалардан олинган маълумотларга кўра, Исроил самолётлари тинч аҳолига тегишли биноларга зарба берган.
Ҳужумлар натижасида бинолар бутунлай вайрон бўлган ва воқеа жойидан қуюқ тутун кўтарилган. Қурбонлар ва жароҳатлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Қатар давлатининг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний номини олган, 2500 хонадонга эга Ҳамад мавзеси 2012 йилда Ғазони қайта қуриш дастури доирасида Доҳадан 407 миллион долларлик хайрия ҳисобидан барпо этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter