Испаниянинг баёнотлари Исроилни ғазаблантирди: энди нима бўлади?
Испания бош вазирининг Ғазо сектори ҳақидаги сўзлари туфайли Исроил Мадриддаги элчисини «маслаҳатлашувлар учун» чақириб олди.
Маълумотларга кўра, Испания бош вазири Педро Санчес Исроилнинг Ғазо секторида ҳаракатлари халқаро қонунларга тўғри келишига шубҳаси борлигини айтган. Бундан ташқари аввалроқ бош вазир Испания Фаластин давлати мустақиллигини тан олиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.
Бош вазир Европа Иттифоқи давлатлари ҳам шундай қилиши кераклиги айтган.
Мазкур баёнотлар Исроил томонини ғазаблантиргани тахмин қилинмоқда. Таъкидлаш керакки, АҚШ қаторида Европа Иттифоқи ҳам Исроилнинг яқин иттифоқчиси сифатида кўриб келинади.
Аввалроқ, Исроил бош вазири Бинянмин Нетаняҳу Ғазода уруш давом этишини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter