Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испаниядаги фуқаролар урушидан омон қолган аёл Ернинг энг кекса фуқаросига айланди

Испаниядаги фуқаролар урушидан омон қолган аёл Ернинг энг кекса фуқаросига айланди

Мария Браньяс Морера.

1907 йилда туғилган Мария Браньяс Морера франциялик 118 ёшли Люсил Рендон вафотидан сўнг Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг кекса одам сифатида кирди. Бу ҳақда  The Guardian ёзмоқда.

Испанияда туғилган АҚШ фуқароси икки жаҳон урушидан, Испания фуқаролар урушидан, 1918 йилдаги испан гриппи пандемиясидан ва коронавирусдан омон қолган.

Морера яшайдиган қариялар уйи унинг энг кекса одам сифатида тан олингани ҳақида баёнот берган. «Унинг соғлиғи яхши ва кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдирмоқда», дея қўшимча қилди қариялар уйи.

Морера 2020 йил май ойида коронавирусни енгиб ўтганидан сўнг жаҳон газеталарининг сарлавҳаларига чиқди. Ўшанда у коронавирусни енгган энг қари фуқаролардан бири бўлганди. 

Морера каталониялик шифокор Жоан Моретга турмушга чиққан ва уч нафар фарзанд кўрган. Ҳозир унинг 11 невара ва 13 эвараси бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг