Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испанияда 9 миллионга яқин одам қурғоқчилик туфайли сув чекловларига дуч келмоқда

Испанияда 9 миллионга яқин одам қурғоқчилик туфайли сув чекловларига дуч келмоқда

Испанияда 8,7 миллиондан ортиқ киши сув чекловларига дуч келмоқда. Маҳаллий ҳокимият уларни қурғоқчилик туфайли рўйхатга киритди. Бу ҳақда «El Pais» газетасига таяниб «ТАСС» хабар бермоқда.

Тақиқлардан энг кўп Каталония ва Андалусия ахолиси жабр кўрмоқда. Йил давомида мамлакатдаги сув омборлари атиги 42 фоизга тўлган.

Каталониянинг 495 та муниципалитет(ўзини-ўзи бошқарувчи шаҳар ёки қишлоқ)ида турли чекловлар мавжуд, 4 та жойда фавқулодда ҳолат жорий этилган. Шунингдек, минтақада машиналарни ювиш, боғларни суғориш тақиқланган.

Андалусия Мухториятида ҳам ёғингарчиликнинг етишмаслиги оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилди. Хусусан, 40 га яқин муниципалитетларда маълум соатларда сув таъминоти ўчирилади. Шунингдек, Малага курортида пляждаги душларда сув ўчирилган.

Турли чекловлар Арагон, Балеар ороллари, Галисия ва Эстремадура автоном ҳудудларида ҳам қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг