Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испания терма жамоаси футболчиси олти ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Испания терма жамоаси футболчиси олти ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Фото: «Yandex.ru»

Мадриднинг «Атлетико» ҳамда Испания терма жамоаси форварди Диего Коста солиқларни тўламаганлиги учун олти ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «El Mundo» хабар берди.

Бу қарорни Мадрид суди қабул қилган. Футболчи қамоқ жазоси ўрнига 36 минг евро жарима тўлашга рози бўлди ва Испания ғазнасига 1,1 миллион евро миқдорида қарзини ҳам узди.

Керакли миқдордаги пулни тўлаш учун Коста «Атлетико» раҳбариятига мурожаат қилди. Клуб форвардга белгиланган пулнинг бир қисмини аванс тариқасида тўлашга рози бўлди. Ҳужумчи 2014 йилда «Adidas» компанияси билан ҳомийлик келишувидан тушган даромадни яширганликда айбланмоқда. Мазкур битим Лондоннинг «Челси» жамоасига ўтишидан олдин имзоланган.

31 ёшли футболчи 2018 йил январь ойида Англия жамоасидан «Атлетико»га қайтиб келди. Жорий мавсумда у Испания чемпионатида 13 та ўйинда қатнашиб, иккита тўп киритди. Коста Испания терма жамоаси таркибида 22 та учрашув ўтказиб, ўн марта гол уришга муваффақ бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг