Испания «қадимий касб» эгаларига қарши «уруш» очмоқчи
Испания бош вазири Педро Санчес мамлакат парламентида фоҳишаликка барҳам беришга қаратилган қонун лойиҳасини киритишга ваъда берди.
Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида парламентдаги социалистлар гуруҳи мамлакатда фоҳишаликка барҳам беришни амалга оширишга қаратилган қонун лойиҳасини тақдим этади.
Нашрнинг қайд этишича, Испанияда фоҳишаликнинг ўзи ноқонуний бўлмаса-да, бу билан боғлиқ айрим фаолиятлар тақиқланган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Пиреней қироллигида жинсий эксплуатацияга учраган 45 мингга яқин аёл бор.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабр ойида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан 1 декабрга қадар мамлакатдаги барча фоҳишахоналарни ёпишни талаб қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter