Иштихонлик эркакнинг уйидан 52 кило гиёҳванд модда топилди
28 май куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ўтказилаётган «Қорадори-2018» тадбири давомида уйида наркотик моддаси етиштираётган фуқаро аниқланди.
ИИВ берган хабарга кўра, Барлос МФЙда яшовчи С.А.нинг томорқасида 375 туп «кўкнор» гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётганлиги маълум бўлган.
Уйининг томи кўздан кечирилганда, 52 кг. 153 гр. «кўкнор» гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter