Ишлаб чиқарилганига 20 йилдан ошган автомобилларда Қамчиқ довони орқали юк ташиш тақиқланди
Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар беришича, ҳукуматнинг Қамчиқ довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарор билан ишлаб чиқарилганига 20 йилдан ошган юк автомобиллари ва шатакчи автомобилларда Қамчиқ довони орқали юк ташиш тақиқланди.
Бунгача ҳукуматнинг 2012 йил 10 июлдаги қарорига асосан фойдаланиш муддати 15 йил ва ундан ортиқ бўлган юк автотранспорт воситалари учун Қамчиқ довони орқали юкларни ташиш 2016 йил 1 июлдан бошлаб ман этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter