Иш вақтидан ташқари ишларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланмоқда

Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Назира Мухторованинг маълумот беришича, янги қонун лойиҳасида иш вақтидан ташқари ишларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланмоқда.
Лойиҳага мувофиқ:
- кунлик иш вақтидан ташқари ишнинг дастлабки икки соати учун камида 1,5 баробар миқдорда;
- икки соатдан ортиқ иш вақти учун камида 2 баробар миқдорда;
- меҳнат шароитлари ноқулай бўлган иш жойларида эса ҳар бир соат учун камида 2 баробар миқдорда тўлов белгиланади.
Шунингдек, иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги ходим учун:
- оддий шароитларда — кетма-кет икки кун давомида тўрт соатдан ошмаслиги;
- ноқулай меҳнат шароитларида — бир кунда икки соатдан ошмаслиги кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, ходимларга қўшимча даромад олиш имкониятини кенгайтириш ва норасмий равишда иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, қонун лойиҳасида иш вақтидан ташқари ишларнинг умумий йиллик давомийлиги учун белгиланган 120 соатлик чекловни бекор қилиш таклиф этилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter