Ироқда намойишчилар Швеция элчихонасига ўт қўйди
Кеча, 19 июль куни Стокгольм полицияси рухсат берган Қуръон нусхасини ёқиш бўйича янги акцияга қарши Ироқда намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига бостириб кирди. «Reuters» агентлигининг хабар беришича, намойишчилар дипломатик миссия биносига ўт қўйган.
Маълумотларга кўра, элчихона ходимларидан ҳеч ким жабрланмаган. Швециянинг Бағдоддаги дипломатик миссияси вакиллари агентликнинг воқеа юзасидан изоҳ бериш сўровига жавоб бермади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 июнь куни Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида Қурбон ҳайитининг биринчи кунида ироқлик муҳожир шаҳар бош масжиди олдида муқаддас Қуръон китобини омма олдида ёқиб юборган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter