Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: Ироқда жангарилар 11 нафар тинч аҳолини ўлдирди

ОАВ: Ироқда жангарилар 11 нафар тинч аҳолини ўлдирди

Ироқда ИШИД гуруҳи жангариларининг қишлоққа уюштирган ҳужуми натижасида 11 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда AFP агентлиги маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум Дияла вилоятида жойлашган қишлоқда содир этилган. Шунингдек, террорчилар 13 кишини яралаган. Манбага кўра, қишлоқда кўплаб хавфсизлик ходимлари яшаган.

Айни дамда аҳоли пункти ҳимояга олинган, ҳужумчиларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда содир бўлган терактларда ҳам ИШИД жангарилари алоқадорлиги айтилади. Жумладан, Қандаҳордаги терактда 100 дан зиёд киши ҳалок бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг