Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ипотека кредити бўйича субсидия ажратишда айрим ўзгаришлар кутиляпти

Ипотека кредити бўйича субсидия ажратишда айрим ўзгаришлар кутиляпти

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди саккизинчи хатбошисига ўзгартириш киритилмоқда.

Амалдаги тартиб бўйича туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари етти иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тақдим этилган ҳужжатлар асосида ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади. Шунингдек, ЯИДХПда онлайн электрон шаклда ипотека кредити бўйича субсидия олишни истаган эҳтиёжманд оила (хотин-қизлар)нинг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар тоифасига мансублигини тасдиқлайди.

Таклиф этилаётган тартибда эса юқоридаги «тўлиқсиз оила» тушунчасига изоҳ бериб кетиляпти. Яъни, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарни «фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаяпти» деб топиш учун, улар «никоҳи бекор қилинганлигига икки йил бўлган ва умумий рўзғор асосида эр-хотин бўлиб яшамаётган» бўлишлари керак. 

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг билдиришича, мазкур тартиб ҳозирда масъул ташкилотларни чалғитиш орқали турмуш ўртоғи билан никоҳини бекор қилдириб, субсидия олиш орқали уй-жойга эга бўлиш, касб-ҳунарли бўлишга уринишлар ортидан қабул қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг