Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Сеулда қўлга олинди

Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Сеулда қўлга олинди

Фото: ИИВ

Интерполнинг Тошкент ва Сеулдаги ММБлари ҳамкорлигида олиб борган ҳаракатлари туфайли халқаро қидирувда бўлган жиноятчини депортация қилиш масаласи ҳал этилди, деб хабар берди ИИВ Ахборот хизмати.

Интерполнинг Тошкент ва Сеулдаги ММБларининг учрашувлар чоғидаги аввалги келишувлари асосида экстремистик мавзудаги материалларни тарқатишда айбланаётган халқаро даражадаги қидирувда бўлган жиноятчини топшириш тадбири амалга оширилди.

Қидирувдаги шахс чет эл давлатининг телефон рақамидан фойдаланиб, янги профиль яратган, турли ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистонда тақиқланган диний-экстремистик ташкилотлар, ғоялар ва аудиоматериалларни тарқатган.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ходимлари ҳамда Интерполнинг Тошкент ва Сеулдаги ММБлари ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор ҳаракатлар натижасида жиноятчи Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш учун чиқариб юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг