Интерпол Польшада ушланган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди
Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси Польша давлатидан тутиб келтирилган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди.
Хабарда айтилишича, 2021 йилнинг август ойидан бери Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан зўрлашда айбланиб, қидирувга берилган М.Н. Варшавадан Тошкентга экстрадиция қилинди.
Жорий йилнинг январь ойида жиноятчи Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувга берилган бўлган. Март ойида эса польшалик ҳамкорлар томонидан фуқаро М.Н. нинг Польша ҳудудига кирганлиги ҳақида хабар келган.
Шундан сўнг Интерполнинг Ўзбекистондаги ММБ ходимлари томонидан қидирувдаги шахсни аниқлаш ва қўлга олиш борасида саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди ва юборилган процессуал ҳужжатлар бўйича тезкор қидирув тадбирлари амалга оширилди, бунинг натижасида М.Н. ушланди.
Экстрадиция талаби қаноатлантирилгандан сўнг, ҳуқуқбузар муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга қайтарилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter