Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Интернетни «портлатган» ўқувчи-қизлар ҳақида репортаж тайёрланди (видео)

Интернетни «портлатган» ўқувчи-қизлар ҳақида репортаж тайёрланди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг «Муҳаббат» қўшиғини маҳорат билан жонли ижро қилган қизлар ким эканлиги минглаб интернет фойдаланувчилар учун жуда қизиқ бўлди.

Ижроси билан минглаб мухлислар қалбидан жой олган қизлар косонсойлик икки ўқувчи қиз Мадина Усубжонова ҳамда Нурзида Исаевалардир.

Мазкур ижро қизларга минглаб санъат ихлосмандларининг олқишлари, миннатдорчиликлари ва ташаккурномаларини олиб келди.

Қўшиқни ажойиб ижрода тақдим этган истеъдодларнинг бири Мадина Косонсой туманидаги 22-умумтаълим мактабининг 8-синфида ўқийди, Нурзида эса шу туманнинг 45-сонли махсус мактаб-интернат ўқувчиси.

Айни дамга қадар йигирма нафардан ортиқ машҳур хонанданинг эстрада қўшиқларини маҳорат билан ижро этиб келаётган иқтидор соҳибалари келажакда Ўзбекистон давлат концерваториясида таҳсил олиб, машҳур қўшиқчи бўлишни мақсад қилишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг