Инстаблогер қиз яна жавобгарликка тортилди
Самарқанддаги кафеларнинг бирида икки нафар қиз пул сочиб, оёқлари билан ўзбек миллий валютасини босиб, уни қадрсизлантирганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 декабрь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган тунги клубларнинг бири содир бўлган воқеа иштирокчилари асли Тошкент вилоятидан бўлган инстаблогер экани маълум бўлган.
Ушбу инстаблогер бундан 1 ойча аввал беҳаё расм ва видеоларни тарқатгани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жамозига ҳукм қилиниб, 4 сутка жазони ўтаган эди.
Кафеда ишлайдиган ходимнинг айтишича, ўша куни 2 нафар қиз кафега келиб, тамадди қилишган. Уларнинг ўзлари ўзини устидан пул сочиб тасвирга олишган.
Инстаблогер эса кафеда нотўғри иш қилмаганини, фуқароларнинг пул сочишини видеога олиб кўрсатиб берганини айтган.
ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг ҳукмига кўра ҳар иккала ҳуқуқбузарга БҲМнинг 3 бараварида жарима жазоси тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter