Дунёни ядро урушидан сақлаб қолган инсон
Совуқ уруш йилларида ракеталарни аниқловчи тизимларнинг баъзида нотўғри ишлаб кетиши ядро урушига олиб келишига оз қолган. Масалан, 1979 йили АҚШ мудофаа вазирлигида тревога кўтарилди: компьютер кенгайтирилган ядровий ракеталари зарбаси ҳақида хабар берди. Аммо йўлдошлар ҳеч қанақанги учирилган ракеталарни аниқлай олмади.
1983 йили эса собиқ иттифоқнинг йўлдошли аниқлаш тизими бир нечта америка ракетаси парвозга кўтарилганини хабар берди. Сигнал пулти ёнидаги Станислав Петровнинг хотиржамлиги ва бутун масъулиятни ўз зиммасига олиб бу хабарни «тепа»га етказмагани иш берди. Чунки у АҚШнинг ҳужум қилишига ишонмаганди.
БМТ 2006 йили Петровни «инсониятни ядро урушидан сақлаб қолган инсон» сифатида мукофотлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter