Инсониятга ўлим келтирувчи янги эпидемия хавф солмоқда — бу COVID эмас!
Инсониятга кўп ўлимларга олиб келувчи янги эпидемия хавф соляпти — бу ҳақда таниқли бошловчи, доктор Александр Мясников ўз телеграм-каналида ёзмоқда.
Ушбу таҳдиддан ҳимояланиш чораларини ишлаб чиқиш ўта муҳим. Бу хавф коронавирус эмас, балки грипп — айнан унга қарши универсал вакцина ишлаб чиқариш зарур, дея таъкидлади Мясников.
Докторнинг фикрича, инсоният учун энг катта хавф — «парранда» ёки «чўчқа» гриппидир.
«Вирусологлар ёзишганидек: жиддий эпидемия биздан бир неча мутация нарида турибди (биринчиси — ҳайвондан одамга ўтиши, иккинчиси — одамдан одамга ўтиши). Хитойда биринчиси — парранда ёки чўчқадан одамга юқиши мунтазам қайд этиляпти, ҳалокатга бир қадам турибмиз», — тушунтирди доктор Мясников.
Агарда ўлим кўрсаткичи 35-40 фоизлик вирус пайдо бўладиган бўлса, вакцина ишлаб чиқилгунига қадар ўн миллионлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмади, шундай экан, барча олимлар ва маблағларни ҳозирданоқ гриппга қарши «универсал» вакцина ишлаб чиқаришга йўналтириш керак, дейди Мясников.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter