Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инсонга тегишли ДНК биринчи марта таҳрир қилинди

Инсонга тегишли ДНК биринчи марта таҳрир қилинди

Иллюстратив фото

Prime Medicine биотехнология компанияси мутахассислари CRISPR деб номланган прай-таҳрирлаш технологиясини биринчи марта қўллашди. Бу ҳақда Nature хабар берди.

Бу усул ДНКга нуқтали (манзилли) ўзгартиришлар киритиш ва иммунитет ҳужайралари фаолиятини бузадиган мутацияни тузатиш имконини берди, дейилади хабарда.

Технология қўлланган 18 ёшли бемор йигит жуда кам учрайдиган иммун бузилиши — сурункали гранулёматоз касаллигига чалинган (вақтида даволанмаса, 6-12 ойда ўлимга олиб келади). Уни даволаш учун қонидан илдиз ҳужайралари олиниб, таҳрирланди ва кимёвий терапиядан сўнг қайта киритилди.

«Даволашдан сўнг бир ой ўтиб, беморда жиддий ён таъсирлар кузатилмади, асосий фермент функцияси эса нейтрофилларнинг учдан икки қисмида тикланди — бу иммунитетни сезиларли даражада мустаҳкамлаш учун етарли», — дейилади хабарда.

Муваффақиятга қарамасдан, компания ушбу терапияни мустақил равишда ривожлантирмоқчи эмас, чунки жуда мураккаб ва қиммат. Портал ёзишича, Prime Medicine энди бевосита организмга киритиш мумкин бўлган нисбатан оддийроқ даволаш усуллари билан шуғулланмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг