Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари фонди Колумбияга ёрдам жўнатди

Туркия Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари фонди Колумбияга ёрдам жўнатди

Фото:«Anadolu»

Рамазон ойи муносабати билан Туркиянинг Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари инсонпарварлик фонди Колумбияда яшовчи фақирларга инсонпарварлик ёрдами жўнатди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Пойтахт Богота ва Маделин шаҳрида яшайдиган камбағаллар ва эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилган. Шу билан бирга, 150 кишилик ифтор дастурхони ёзилган.

Ўтган йили ҳам Лотин Америкасидаги давлатларга рамазон ойида инсонпарварлик ёрдами кўрсатилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг