Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инглизчани билмайдиган «тракчи»лар ишсиз қолиши мумкин

Инглизчани билмайдиган «тракчи»лар ишсиз қолиши мумкин

Иллюстратив фото

АҚШ президенти Доналд Трамп узоқ йўналишга қатновчи юк машиналари ҳайдовчиларидан инглиз тилини билиш талаб қилинувчи фармонга имзо чекди.

«Инглиз тилини билиш профессионал ҳайдовчилар учун мутлақ хавфсизлик талаби бўлиши шарт. Улар йўл белгиларини ўқий олишлари ва тушунишлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги, чегара патрули, қишлоқ хўжалиги назорат-ўтказиш пунктлари ва юк оғирлигини чеклаш станциялари ходимлари билан мулоқот қила олишлари лозим. Ҳайдовчилар ўз иш берувчилари ва мижозлар билан мулоқот лаёқатига эга бўлишлари ва тегишли кўрсатмаларни инглиз тилида олишлари шарт. Бу соғлом фикр», — дейилади фармон матнида.

Фармонга мувофиқ, АҚШ транспорт вазири Шон Даффидан инглиз тилини билиш талаби бўйича текширувларни кучайтириш ҳамда тижорий ташувлар учун ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқийлигини текшириш баённомаларини баҳолаш талаб этилади.

Трампнинг фармонида амалдаги федерал қонун ҳавола қилинган, унга кўра, барча ишловчи ҳайдовчилар инглизчада гаплашиш ва ўқишни билишлари шарт, бироқ қонунга ҳали ҳеч ким амал қилмаган, ҳукумат ҳам риоя этишни талаб қилмаган. Янги фармон билан иш берувчиларга инглиз тилини билмайдиган ҳайдовчиларни ишдан бўшатиш талаби қўйилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг