Индонезияда полициядан қочган ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилмоқда
Индонезиядаги иммиграция марказидан қочган уч нафар ўзбекистонликдан бири ҳалок бўлди, қолган икки нафари қўлга олинган.
Индонезия ОАВси хабарига кўра, аввалроқ «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ҳамда «Ал Қоида»га алоқадорликда гумонланиб тўрт киши қўлга олинган. Улардан уч нафари қочишга қарор қилган, бир нафари эса бундай йўл тутмаган.
Қўлга олинган ўзбекистонликлар Жакарта шимолидаги иммиграция марказида полициячилар назорати остида ушлаб турилганди. Улардан уч нафари 10 апрель куни эрталаб полициячиларга омборхонадан ўғирланган пичоқ билан ҳужум қилган ва қочган.
Қочоқлардан бири полиция таъқиби пайтида ўзини дарёга ташлаб чўкиб кетган. Улар қочиш пайтида бир полициячини пичоқлаб ўлдирган, уч полициячини жароҳатлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter