Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«India Open»да совриндор бўлган боксчиларга 25 миллион сўмгача пул мукофоти берилди

«India Open»да совриндор бўлган боксчиларга 25 миллион сўмгача пул мукофоти берилди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Хабарингиз бор, 28 январь - 1 февраль кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир ўтказилди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари 5та олтин, 2та кумуш медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллагандилар.

«Olamsport» нашрининг маълум қилишича, мусобақада иштирок этган боксчи ва мураббийлар 25 миллиондан 12 миллион сўмгача пул маблағлари билан мукофотланган.

Хабарда қайси спортчи қанча пул мукофоти олгани аниқ эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда Бобоусмон Ботуров, Исроил Мадримов, Худойназар Файзов, Абдулҳай Шораҳматов ва Баҳодир Жалолов олтин медаль соҳибига айлангандилар. Санжар Турсунов ва Иқболжон Холдоровлар финалгача етиб бориб, кумуш медаль билан кифояланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг