Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатиладиган тоифадагилар рўйхати эълон қилинди

Имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатиладиган тоифадагилар рўйхати эълон қилинди

Фото:«Xabar.uz»

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатга кўра, имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатиладиган тоифадагилар рўйхатига жами 15 тоифадаги шахслар киритилган. Хусусан, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, чин етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар,  1941 — 1945 йиллардаги урушдан ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилганлар шулар сирасига киради.

Шунингдек,  рўйхатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган бир қатор тоифа вакиллари ҳам келтирилган.

Батафсил рўйхат билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг