Имрон Хон қўлга олинди
Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон суд биносида ҳибсга олинди, дея хабар беради Geo.
Имронхон бош вазирлик вақтида мансаб ваколатидан фойдаланиб давлатнинг қимматбаҳо мулкларини сотганликда айбланмоқда.
2022 йил октабр ойида Покистон Сайлов комиссияси уни парламент мандатидан, шунингдек, беш йилга мамлакатнинг федерал ва минтақавий қонун чиқарувчи органларига сайланиш ва тайинланиш ҳуқуқидан маҳрум қилганди. Комиссия Хонга қарши шундай қарор қабул қилиб, уни Тошахонда (Покистон давлат ғазнаси) сақланаётган 52 та қимматбаҳо буюмларни сотишда ва шахсан ўзи олган совғалар ҳақидаги маълумотларни яширганликда айбдор деб топганди.
Ҳозирги бош вазир Шаҳбоз Шариф уни Дубайда 140 миллион Покистон рупийси (630 минг доллардан ортиқ) қийматидаги давлат хазиналарини сотганини айтган эди.
Аввалроқ Имрон Хонни ҳибсга олишга келган полициячилар бир неча бор қаттиқ қаршиликка учраганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter