Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маскдан рус-украин урушига «тинчлик режаси». У ядровий урушни ҳам истисно қилмаяпти

Илон Маскдан рус-украин урушига «тинчлик режаси». У ядровий урушни ҳам истисно қилмаяпти

Дунёнинг энг бой одами, Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск твиттерда Украинадаги можаронинг мумкин бўлган, аммо эҳтимолдан йироқ бўлмаган оқибатларидан бири ядровий уруш бўлиши мумкинлигини айтди. 

Шу билан бирга, Маск ўзининг «тинчлик режаси»ни таклиф қилди, бу унинг фикрича, урушни тугатишга ёрдам бериши мумкин.

Улар:

  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти назорати остида босиб олинган ҳудудларда сайловларни қайта ўтказиш (халқ иродаси шундай бўлса, Россия ундан чиқади);
  • Қрим расман Россия таркибига киради (Маскнинг фикрича, «1783 йилдан Хрушчев хатосигача шундай бўлган»);
  • Қримни сув билан таъминлаш;
  • Украина нейтрал давлат бўлиб қолади.

Маскнинг эътироф этишича, «охир-оқибат, натижа айнан шундай бўлади, бироқ ягона савол – бунгача қанча одам ўлиши».

Шу билан бирга, тадбиркор ўз «таклифлари» остида «ҳа» ва «йўқ» деб овоз бериш шакли ва вариантларини жойлаштирди.

Яна бир твитида Маск шундай қўшимча қилади: «Шунингдек, бу можаронинг мумкин бўлган, аммо эҳтимолдан йироқ бўлмаган натижаси ядровий уруш бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлаш жоиз.»

Маск уруш аввалидан буён Украина ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келади. Хусусан, уларни Starlink сунъий йўлдош алоқа тизимлари билан таъминлади. Бу эса Ғарб журналистлари ёзганидек, бошқа алоқа воситалари ишламаган ҳарбий ҳаракатлар шароитида муҳим рол ўйнади.

Маскнинг таклифларидан кейин минглаб фойдаланувчилар изоҳларда ўз норозиликларини билдиришди.

Илон Маскнинг чиқиши фонида Украина президенти ҳам ўз твитини жойлаштирди. Володимир Зеленский фойдаланувчилардан: «Сиз қайси Маскни кўпроқ қўллаб-қувватлайсиз – Россияни қўллаб-қувватлайдиганми ёки Украинани?», деб сўради. 

Бу сўровномада 10 соат ичида 1,7 млн киши қатнашиб, уларнинг 81,1 фоизи Украина учун овоз беришган.

Ўз навбатида Литва президенти Гитанас Науседа ҳам Маскнинг твитига ўзига хос жавоб қайтарди.

Науседа Маскнинг «Донбасс ва Қрим аҳолиси Россия ёки Украинанинг бир қисми бўлишни хоҳлашларини ҳал қилишлари керак» деб ёзган твитига жавобан: «Ҳурматли Илон Маск, агар кимдир сизнинг Tesla'нгиз ғилдиракларини ўғирласа, бу унга на Tesla'га ва на унинг ғилдиракларига эгалик ҳуқуқини бермайди. Ҳатто Tesla ва унинг ғилдираклари буни ёқлаб овоз берганини даъво қилса ҳам», деб ёзади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг