Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илк марта: БМТ Ўзбекистон резолюциясини қабул қилди

Илк марта: БМТ Ўзбекистон резолюциясини қабул қилди

9 октябр куни Женевада БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲБК) аъзо-давлатлари Ўзбекистон томонидан тайёрланган COVID-19 пандемиясининг ёшлар ҳуқуқларига таъсири ҳақидаги резолюциясини бир овоздан қабул қилган.

Ташқи ишлар вазирлигининг фақат рус тилида эълон қилинган хабарида айтилишича, бу Ўзбекистоннинг БМТга тақдим этган илк резолюциясидир. Резолюцияни ИҲБКнинг барча 47 аъзо-давлати қўллаб-қувватлаган, 37 таси ҳаммуаллиф сифатида қўшилган.

"Ушбу ҳужжат давлатларни ёшларга тенг имкониятлар яратишга, COVID-19 пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш шароитида уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга кўмаклашишга чақиради", дейилади фақат рус тилидаги ахборотда.

Қайд этилишича, резолюцияни тайёрлашда 70 давлатдан юзлаб мутахассислар, БМТ вакиллари иштирок этган, 300 дан ортиқ талаб ва таклифлар тўпланиб, жамланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг