Тошкент шаҳридаги Амити университетининг илк битирувчилари Ҳиндистонда!
Тошкент шаҳридаги Амити университетининг илк битирувчилари тантанали битирув маросимида иштирок этиш учун Ҳиндистоннинг Ноида шаҳрига учиб кетишганди.
17 декабр куни Амити университетининг Ноида шаҳрида жойлашган асосий кампусида бутун дунё бўйлаб барча Амити битирувчиларига тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда жами 6000 нафар битирувчи талабалар қатнашдилар.
Қайд этиш жоиз, Амити университетининг дунё бўйлаб йигирмага яқин халқаро кампуслари мавжуд бўлиб, улар орасида мактабгача таълим, ўрта ва бизнес мактаблари, олий таълим масканлари бор.
Шулардан бири Тошкент шаҳрида жойлашган Амити университетидир. Унинг илк битирувчилари, магистратура босқичининг IТ соҳасида таҳсил олган талабалар ҳам ушбу маросимда иштирок этишди. Уларга халқаро аккредитациядан ўтган дипломлар тантанали равишда топширилди.
Ташриф давомида талабалар халқаро кампус ҳамда у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Тажриба ва билимлари билан ўртоқлашиш имконига эга бўлишди. Бундан ташқари, улар Ҳиндистоннинг диққатга сазовор жойларига бориб кўришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter