Илҳом қандай келади?
Ижодкор инсонлар олимлар каби ғоялар инқирозига учраб туришади. Янги ғояларни ҳар бир инсон ўзича яратади. Шунингдек, инсон ижодий қобилиятларни намоён қилганда мияда содир бўлган жараёнлар индивидуал ҳам эмас.
Австрия ва Хитойнинг халқаро психологлар жамоаси бир қатор тажрибалар ўтказиб, ижодий кишиларнинг нейронал фаоллигини аниқлашди. Тажриба давомида кўнгиллиларнинг миялари томография қилинди, улар эса оригинал фикрларни ўйлай бошлашди. Бунинг учун иштирокчиларга объектнинг образи кўрсатилди ва улар 12 дақиқа ичида уни қўллашнинг ноодатий усулини таклиф этишлари керак эди.
Ижодга тўсқинлик қилувчи асосий нарса бу оддийлик. Яъни мияга келган оддий фикрдан халос бўлиш ва ундан сўнг бошқа бир мукаммал ғояни ўйлаш қийин жараёндир. Шу боис, олимлар объектларга креатив ёндашув нуқтаи назардан, иштирокчиларни икки гуруҳга: ижодкор ва энг ижодкор иштирокчиларга бўлдилар. Натижада ижодий қобилияти юқори бўлган инсонлар миянинг 3 та нейрон тармоқлари ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатгани аниқланди.
Тадқиқот давом этмоқда ва иккинчи босқичда олимлар мия фаолиятини турли ижодий вазифаларда, масалан, санъат ва илм-фан соҳасида қандай фарқ қилишини ва ижодий қобилиятларни ривожлантириш мумкинлиги даражасини аниқлаш истагида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter