Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги муҳим шаҳарда назорат ўрнатилганини маълум қилди

Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги муҳим шаҳарда назорат ўрнатилганини маълум қилди

Фото:«Zerkalo.az»

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев мамлакат армияси Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳрини ўз назоратига олганини эълон қилди. Алиев халққа мурожаатида бу ҳақда гапирган, дея ёзди «Спутник Озарбайжон».

«Шуша озод қилинди. Шуша бизникидир!» - деди Озарбайжон раҳбари.

Шуша шаҳри Тоғли Қорабоғ маркази Степанакертдан 10 километр жанубда жойлашган; шаҳарни Арманистон билан боғлайдиган йўл у орқали ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучларининг «Қорабоғдаги алоқа чизиғидаги аҳоли пунктларини ўққа тутишига» жавобан «қарши ҳужум операцияси» бошланганини эълон қилди.

Шундан бери минтақада қуролли ҳаракатлар авж олди. Бир неча марта ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар ҳам вазиятни енгиллата олмади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг