Илҳом Алиев Марказий Осиё раҳбарлари учрашувида меҳмон бўлади
Бугун, 14 сентябрь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан фахрий меҳмон сифатида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тожикистонга келди.
Озарбайжон Президентини Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Шундан сўнг икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбир дастурига кўра, Алиевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувидаги нутқи режалаштирилган.
Маълумот учун, Марказий Осиё давлат раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви 14-15 сентябрь кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter