Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икром Муслимов бошчилигидаги Олий суд судьялари Самарқандда сайёр қабул ўтказмоқда. Хўш?

Икром Муслимов бошчилигидаги Олий суд судьялари Самарқандда сайёр қабул ўтказмоқда. Хўш?

Фото: Олий суд матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Икром Муслимов бошчилигида Олий суд судьялари Самарқандда сайёр қабуллар ўтказмоқда. Куни кеча  вилоятининг Тайлоқ туманида ўтказилган  шундай тадбирда 22 нафар шахс муддатидан аввал жазодан озод қилинди. Бу ҳақда олий маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда. Айтилишча, сайёр қабулда  жами 115 та фуқаролар қабул қилинган. Уларнинг 40 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 75 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, тадбир жараёнида 17 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилиб, уларнинг барчаси (маъмурий жавобгарликдан) озод қилингани ҳам алоҳида қайд этилади Олий суд матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни вилоятнинг Пайариқ туманида ўтказилган сайёр қабулда 17 нафар шахс муддатидан аввал жазодан озод қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг