Иккита ҳудудда юздан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилди

2020 йил 28 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 878 (+102) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 86 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 303, Тошкент вилоятида 98, Наманган вилоятида 54, Бухоро вилоятида 18, Андижон вилоятида 13, Самарқанд вилоятида 9, Сурхондарё вилоятида 6 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 52 466 (+501) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 951 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter