Икки ректор вазир ўринбосарлари этиб тайинланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва вазир Абдуқодир Тошқулов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда сиёсий фанлар номзоди Комилжон Ҳамидович Каримов вазирнинг биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори Раҳим Расулжонович Ҳакимов вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб таништирилди.
К.Каримов мазкур тайинловга қадар 2020 йилнинг 17 сентябридан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган.
Р.Ҳакимов мазкур тайинловга қадар 2020 йилнинг 28 майидан Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter