Икки нафар ёш йигит катта ўғирликда гумонланмоқда — Тошкент
15 май куни фуқаро Х.Дилноза берган хабарга кўра, номаълум шахслар Юнусобод туманида жойлашган хонадони қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, калит танлаш йўли билан уйга кирганлар.
Сўнгра уларнинг умумий нархи 60.000 АҚШ доллари бўлган Корея давлатида ишлаб чиқарилган «Chevrolet» эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетганликлари маълум бўлган.
Тезкор қидирув ҳаракатлари жараёнида ушбу жиноятни Юнусобод туманида яшовчи талабалар 19 ёшли А.Зафаржон ва 18 ёшли Х.Абдулазизлар содир этганликлари аниқланиб, улардан бир нечта турдаги автомашина эҳтиёт қисмлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Зафаржон ва Х.Абдулазизлар процессуал тартибда ушланганлар.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter