Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки кунда салкам 900 та масала ҳал бўлди (фото)

Икки кунда салкам 900 та масала ҳал бўлди (фото)

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилишича, давлат хизматлари марказлари ходимлари ойлаб ечимини кутиб ётган масалаларни икки кунда ҳал қилишди. Қандай қилиб дейсизми? Бунинг ҳеч қандай сирли жойи йўқ, шунчаки ишлаш, халқнинг ичига кириб бориш керак.

Бунга 24-25 ноябрь кунлари  манзилли рўйхат асосида оммавий равишда уйма-уй юриб, тарғибот тадбирларини ўтказган Давлат хизматлари агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси ходимлари ўзлари ҳам амин бўлишди.

Шу икки кун ичида 895 нафар фуқаронинг ўзбошимчалик билан қуриб олинган иморатларига бўлган ҳуқуқни эътироф этиш ҳақидаги аризалари жойнинг ўзида олинди. Бу ҳали бошланиши, давлат хизматлари тарғиботи янада кучайтирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг