Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки киши авиаҳалокат қурбони бўлди

Икки киши авиаҳалокат қурбони бўлди

Фото: «Евроньюс»

Франциянинг Сан-шомун шаҳри яқинидаги автомобиль йўлига енгил  самолётнинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

Воқеа гувоҳларининг хабар беришича, учувчи самолёт бошқарувини йўқотган. Оқибатда енгил самолёт кўчанинг ўртасидаги светофор ўрнатилган лавҳага келиб урилган. Шундан сўнг самолёт пастлаб уча бошлаган. Автомобиллар билан тўқнашишнинг олдини олиш мақсадида учувчи рулни йўл четига бурган ва самолёт қулаб тушган.

Маҳаллий ҳокимият органлари учувчи ва унинг ёрдамчиси қурбон бўлган авиаҳалокат юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг