Икки ҳафта ичида Ўзбекистонда банан нархи 14 фоизга ошди
Ўзбекистонда бананнинг улгуржи нархи кетма-кет иккинчи ҳафтада ўсиб бормоқда ва ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи 14 фоизга ошди. Бироқ, ҳозирги улгуржи нархлар ўтган йиллардаги шу даврда қайд этилган даражадан паст, дейди East-fruit мутахассислари.
Таҳлилга кўра, 2023 йил 22 сентабрдан 6 октабргача Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархи 14 000 сўмдан 16 000 сўмгача (1,15 доллардан 1,31 долларгача) ошди, бу сўнгги 5,5 ой ичида ушбу маҳсулотлар нархининг биринчи сезиларли ўсиши бўлди. Aпрель ойининг учинчи ўн кунлигидан жорий йилнинг июнь ойи охиригача бананнинг улгуржи нархи барқарор равишда пасайиб кетди, кейин сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлигининг охиригача ўртача улгуржи нарх деярли бир хил даражада сақланиб қолди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter