Икер Касильяс Москванинг «Локомотив» клуби билан Тошкент «Локомотив»ини адаштириб юборди
![Икер Касильяс Москванинг «Локомотив» клуби билан Тошкент «Локомотив»ини адаштириб юборди](https://static.xabaruz.com/crop/4/2/720_460_95_4261221959.jpg)
«Порту» дарвозабони Икер Касильяс Москванинг «Локомотив» клубига қарши бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар Лигаси ўйинидан олдин «қовун туширди». Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
![](https://static.xabar.uz/uploads/2/720__iZs7zw1M01_oOqBGIcjAWhretCvPT2Lz.jpg)
Касильяс Қизил майдонда сайр қилиб, Twitter’га ўйин ҳақида хабар ёзди, аммо Москва клуби ўрнига Тошкентнинг «Локомотив» клубини белгилаб қўйди.
«ЖЧ—2018 вақтида телевидениедан тўплаган тажрибамдан сўнг, @LokomotivUzb га қарши Чемпионлар Лигасида ўйнаш учун ушбу гўзал шаҳарга қайтдим» — деб ёзди Касильяс.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter