Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Масс-медиа фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож журналистларга ёрдам кўрсатади

Масс-медиа фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож журналистларга ёрдам кўрсатади

Фото: Комил Алламжоновнинг расмий телеграм-канали

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди 100 нафар журналистга моддий ёрдам кўрсатишни бошлади. Бу ҳақда фонд директори Комил Алламжонов маълум қилди.

«Xavfsiz yordam» лойиҳасини давом эттирган ҳолда журналистика ва телекоммуникация соҳасининг 100 нафар вакиллари рўйхатини шакллантирдик. Мазкур рўйхатнинг асосини журналистика соҳасида узоқ йиллар фаолият юритган фахрийлар ташкил қилди, шунингдек саломатлигини тиклаш учун даволанаётган ҳамда турли оилавий сабабларга кўра ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган журналистлар ҳам киритилди. Рўйхатни шакллантиришда, тегишли ташкилотлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги журналистлар гуруҳлари яқиндан ёрдам беришди»,-деб ёзади Комил Алламжонов.

Фонд томонидан рўйхатдагиларга икки босқичда жами 150 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади. Хусусан, биринчи босқичда уларнинг уйларига озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами етказилиш бошланган бўлса, кейинги босқичда уларнинг ҳар бирига махсус пластик карточкаларда 1 млн сўмдан пул маблағлари тақдим этилади.

«Биз бугунги синовли кунларда моддий ёрдамга муҳтож ҳамкасбларимизни қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни ишга солишни ўз бурчимиз деб биламиз»,-дея қўшимча қилган фонд раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг